Экспорт фаолиятига бағишланган семинарда 180 нафар ўзбек фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди

Дата: 14:32, 31-01-2018.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – 25-январ куни экспорт фаолиятига бағишланган семинарда 180 нафар ўзбек фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинар Сурхондарё вилоятида Термиз, Ангора ва Музработ туманлари вакиллари иштирокида ўтказилди.

Бундан ташқари, шу каби семинарлар 26 январ куни Шеробод, Қизириқ ва Жарқўрғон туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув амалий семинарлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик экспортини қўллаб-қувватлаш фонди, “Ўзагроэкспорт” АЖ ва “Ўзтрейд” АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

ТСВ маълумотига кўра, семинарлар экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, фермер хўжаликлари мутахассислари малакасини оширишга қаратилган.

Сурат манбаи: http://www.grupodevelop.com/en/que-hacemos/formacion/

Янгилик билан ўртоқлашиш: