Экспорт таркибида тайёр маҳсулот улуши 70% зиёдни ташкил қилади – президент

Дата: 16:55, 06-06-2016.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ - Экспорт таркибида тайёр маҳсулот улуши 70% зиёдни ташкил қилади, дейилади Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида.

“Юртимизнинг илгариги қолоқ, иқтисодиёти бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланганини чуқур таҳлилий асосда талқин қилиш. Бу борада иқтисодиётда саноатнинг улуши 34 фоизга етгани, экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил этаётгани кўп нарсадан далолат беради”, - деб таъкидланади хужжатда.

Эндиликда Ўзбекистон олдида “...2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш бўйича” вазифа турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: