Экзит-пул сўровларида Назарбоев Қозоғистондаги президентлик сайловларида 97,5% овоз олди
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти сайловларида амалдаги давлат раҳбари экзит-пул – сайлов ортидан тезкор сўров натижаларига кўра сайловчиларнинг 97,5% овозларини олди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Экзит-пул натижалари бўйича ҚР президентлигига номзодлар қуйидаги улушларда овоз олдилар: Нурсултон Абишевич Назарбоев 97,5%, Кусаинов Абулғози Калиакпарович 0,63%, Сиздиков Турғун Искакович 1,87%” – деб таъкидлади “Демократия институти” илмий-текширув ассоциациясининг лойиҳалар бўйича директори Юлия Кучинская душанба куни астана вақти билан соат 00.03даги брифингда.
У Демократия институти томонидан барча ҳудудларди умуммиллий экзит-пул ўтказилгани, бунда 14 вилоятлар, Алматы ва Астана қамраб олингани ҳақида маълумотлантирди. Экзит-пул 550 сайлов участкаларида 07.00 до 20.00га қадар ўтказилган.
“Экзит-пулни ташкил этишда 1,5 мингдан ошиқ киши қатнашди. Фойдаланилган сўров услуби қозоқ ва хориж олимлари томонидан кўп маротаба қўлланган ва ишончли маълумотлар олишга имкон беради”, - деб қўшимча қилди Ю.Кучинская.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, республика бўйича сайловчиларнинг 95,11% овоз беришга келган.
Бундан ташқари, якшанба куни 17.00га келиб хорижда 10 861 киши овоз берган. Бу хориждаги сайловчиларнинг 52% ташкил қилади.
Навбатдан ташқари сайловларни ташкил қилишда 9965 сайлов комиссиялари ишламоқда. Булардан 9741таси участка сайлов комиссияси, 171 туман, 37 шаҳар ва 16 вилоятлар, Астана ва Алмати ҳудудий сайлов комиссияларидир.
1 мингдан ошиқ хорижий ташкилот ва ОАВ сайловларни кузатмоқда.
27 апрелда МСК сайловларнинг дастлабги натижаларини эълон қилинди. 7 кун ичида овоз беришнинг якуний натижалари сарҳисоб қилинади.


