“Электрон ҳукумат” маркази ва The Bridgesoft Inc жанубий корейс компанияси ўзаро тушунишга доир меморандум имзолашди

Дата: 14:04, 18-08-2016.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – “Электрон ҳукумат” маркази ва The Bridgesoft Inc жанубий корейс компанияси раҳбарлари Тошкентда ўзаро тушунишга доир меморандум имзолашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Томонлар имзолаган ушбу Меморандум Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида умумжамоавий қўллашга мўлжалланган дастурий таъминотларни (eGovFramework) ривожлантиришда кенг имкониятлар яратади. Эндиликда томонлар дастурий таъминотини ишлаб чиқишда қўшма тадқиқотлар ўтказиш имконияга эга бўлишди. Жанубий корейс компанияси Ўзбекистонга eGovFramework соҳасидаги қатор технологик ноу-хауларини беради ҳамда мамлакатда яратилаётган “Электрон ҳукумат”  тизимини таҳлил қилиш ва лойиҳаларда кўмаклашади”, - деб таъкидлашди марказда.

Бундан ташқари, мазкур Меморандум доирасида Корея Миллий ахборотлашган жамият агентлиги томонидан молиялаштириладиган “Электрон ҳукумат учун маъмурий жараёнлар тизими” синов лойиҳаси амалга оширишни бошлашади.

Ушбу лойиҳадан кўзланган – Ўзбекистон ҳукумати “Электрон ҳукумат” марказида жорий қилинадиган маъмурий жараёнлар тизими орқали маъмурий фаолиятлар самарадорлигини оширишига эришишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: