“Электрон ҳукумат” маркази ва Uzmobile ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Дата: 14:33, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – “Электрон ҳукумат” маркази ва Uzmobile Миллий алоқа оператори ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.  Мазкур меморандум e-government тизими доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқани таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш мақсадида тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меморандумга мувофиқ, тарафлар аризачининг сўровини кўриб чиқиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш натижалари ҳақидаги маълумотларни SMS-хабарнома орқали хабардор қилишни жорий этиш ва амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, биргаликда Mobil ID тизимини яратиш ва яхшилаш ҳамда Mobil ERI (электрон рақамли имзо) тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, хужжат аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда иккитомонлама ҳамкорликни яхшилашга имкон беради, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: