Эмине Эрдўғон Twitterдаги ўз саҳифасида Мирзиёевлар оиласи билан тушган суратини жойлаштирди

Дата: 15:19, 01-05-2018.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўғон Twitterдаги ўз саҳифасида Мирзиёевлар оиласи билан тушган суратини жойлаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон пойтахтида Зироатхон Ҳошимова билан самарали учрашув ўтказдик. Уларга самимий меҳмондорчилик учун ташаккур”, - деб ёзди Эмине Эрдўғон сурат остидаги изоҳга.

Бундан ташқари, Туркия президентининг рафиқаси Ўзбекистон раҳбарининг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова билан Ҳазрати Имом мажмуаси ва Тошкент бадиий галереясига ташрифи доирасида қилинган суратлар билан бўлишди.

Эслатиб ўтамизки, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 29 апрель - 1 май кунлари Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлади.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида 24 ҳужжат имзоланган бўлиб, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доирдир. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик шериклик бўйича олий кенгаши тузиш ҳақида келишиб олинди. Томонлар яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини $5 млрдга етказиш имкониятини қайд этиб ўтдилар.

Сурат манбаи: https://twitter.com/EmineErdogan

Янгилик билан ўртоқлашиш: