Эммануэль Макрон Франция ва Ўзбекистон орасидаги иқтисодий алоқаларнинг янгидан куч олишига умид қилмоқда

Дата: 14:24, 04-09-2017.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Франция президенти Эммануэль Макрон Франция ва Ўзбекистон орасидаги иқтисодий алоқаларнинг янгидан куч олишига умид қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сиз билан дастлабки амалий музокараларимизни ўтказиш учун Парижда учрашишдан хурсанд бўламан. Мазкур учрашув давлатларимиз терроризм ва иқлимнинг глобал ўзгариши каби умумий муаммолар билан тўқнаш келган бир пайтда сиёсий мулоқотимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, - дейилади француз президентининг Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан боғлиқ мактубида.

Шунингдек, Макрон ушбу учрашув, иқтисодий алоқаларимиз ривожига янги куч бағишлайди, деб таъкидлаб ўтди.

“Шу билан бирга, маданият ва таълим соҳаларидаги ўзаро муносабатлар ҳам катта истиқболга эга. Хусусан, Луврда кўргазма ташкил қилиш лойиҳаси, Тошкент шаҳридаги француз мактаби фаолиятини ривожлантириш, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида “Француз альянси” филиалларини очиш истиқболларини назарда тутаяпман”, - дея қайд этилади мактубда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: