Эмомали Рахмон Саудия Арабистонида Шавкат Мирзиёев билан учрашади

Дата: 17:11, 19-05-2017.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Тожикистон президенти Эмомали Рахмон Саудия Арабистонида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашади, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

Маълум қилинишича, Э.Рахмон 21 майда Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади.

“Тожикистон президенти ушбу мамлакатда бўлиши даврида қатор учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган. Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Ислом Каримов вафотидан кейинги илк учрашуви айнан шу саммит доирасида бўлиши кутилмоқда”, - деб хабар беришди республика ҳукуматида.

Саммитда АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон президентлари Покистон бош вазири, қатор араб давлатлари етакчилари қатнашиши кутилмоқда.

21 майда саммитда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

АҚШ президенти Дональд Трамп 50 ортиқ мусулмон давлатлари етакчилари билан бирга тушлик қилиши кутилмоқда.

Трамп, илк ташрифларини Мексика ёки Канадуа қилган Рональд Рейган давридан бошланган америка президентлари анъаналарига қарши ўлароқ, илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонидан бошламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: