Энди Ўзбекистонда сув фақат олдиндан тўлов асосида берилади
Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ичимлик суви фақат 100%лик олдиндан тўлов асосида берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Президентнинг “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосланган ҳолда.
Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолда истеъмолчилар сув таъминоти тизимидан бутунлай узиб қўйилади. Айни пайтда истеъмолчиларни тизимга қайта улаш истеъмолчилар гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 2-10 баробаригача миқдордаги тўлов асосида амалга оширилади.
2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистонда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларининг барча гуруҳ истеъмолчиларини инвентаризация қилинади, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказилади. Бундан ташқари истеъмолчилар ҳақида ягона электрон маълумотлар базаси яратилади.


