Эндиликда Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарларига онлайн тарзда мурожаат қилиш мумкин
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Феврал ойидан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат рақобат қўмитаси маълумотига асосланган ҳолда.
“Давлат мулкини хусусийлаштириш, давлат мулки объектларини ижарага олиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банкротлик, биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти ва бошқа масасалар бўйича мурожаатлар ёки шикоятларни қабул қилиш мақсадларида qabul.gkk.uz манзилига тўғридан тўғри мурожаат қилиш мумкин”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 7 ноябрдан буён Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ишлаб турибди.