Эндиликда гидлар Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмасдан туриб лицензия олишлар и мумкин

Дата: 11:57, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда гидлар (экскурсоводлар) экскурсия хизматлари кўрсатишга лицензияни юридик шахс ташкил этмасдан туриб олишлари мумкин бўлади. Ушбу тартиб республика Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60 сонли қарори билан кўзда тутилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентстлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” МК хабар қилишларича, бугунга қадар гид-таржимонлар ҳуқуқий мақомга эга эмас эдилар. Улар ўз фаолиятларини рўйхатдан ўтмасдан туриб тадбиркорлик субъекти сифатида ёки туристик фирмалар билан шартнома асосида олиб борар эдилар.
Қарорга мувофиқ гидлар “Ўзбектуризм” МК Ўқув марказидан тайёрланади ва саёҳларга халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: