Эндиликда Ягона порталда коммунал хизматлар тўловларини “SMS-To`lov” орқали амалга ошириш мумкин
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) “SMS-To`lov” тўлов тизими орқали айрим хизматлар, хусусан, электр энергияси, маиший чиқиндилар, совуқ сув ва табиий газ учун тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ягона портал фойдаланувчилари ўз банк карталарини порталда рўйхатдан ўтказган ҳолда ўз шахсий кабинетларига кириб, менюда тасвирланган “Хизматлар тўлови” банди, ундан сўнг “SMS-To`lov” тугмасини босиб ушбу хизматни фаоллаштиришлари мумкин. Яқин келажакда Ягона порталда яна бошқа турдаги тўлов тизимларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди ЯИДХП матбуот хизматида.