Эндиликда ўзбек банклари янги омонатлар бўйича фоизларни ўзлари мустақил белгилайдилар

Дата: 17:46, 08-07-2015.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Эндиликда ўзбек банклари янги омонатлар бўйича фоизларни ўзлари Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси ва инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда мустақил белгилайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан хабар қилишларича, ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан киритилган бўлиб, вазирлик томонидан 2015 йил 3 июлда рўйхатга олинган. Хужжат билан 6 июлда кучга кирган Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом талаблари юридик ва жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги омомнатларига таалуқли. Низом қабул қилингунга қадар жалб этилган омонат фоизлари ўзгаришсиз қолади.

Хужжат талабларидан келиб чиққан ҳолда банклар депозит ва фоиз сиёсатларига тегишли ўзгартишларни киритишлари зарур. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар чоракда жалб қилинган омонатлар бўйича ўртача олинган фоиз ставкалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади. Банклар ставкаларни асосланмаган ҳолда оширилган ҳолда МБ фоизларни оптималлаштириш бўйича кўрсатмалар беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: