Эндиликда Ўзбекистон парламентида Экоҳаракат учун квоталар бўлмайди
Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида Экологик ҳаракат вакиллари учун квоталар ажратилмайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат парламентига қилган мурожаатномасида баён қилди.
“Барча сиёсий кучлар учун тенг шароит яратиш ва парламент қуйи палатасидан Экологик ҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман”, - дейилади мурожаатномада.
Шавкат Мирзиёевнинг фикрига кўра, бу ўзгариш сиёсий майдонда соғлом рақобатни кучайтиради ва Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатида мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамизки, Экоҳаракат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 10% квотага (15 депутатлик ўрни) эга эди.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/politika/24581-po-predlozheniyu-prezidenta-rabotu-krupnyh-predpriyatiy-stanet-kontrolirovat-ekodvizhenie.html