Эндиликда Ўзбекистонда бегона товар белгиси бўлган маҳсулот қонундан ташқарида ҳисобланади

Дата: 08:21, 28-06-2017.

Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистонда бегона товар белгиси бўлган маҳсулот контрафакт ҳисобланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитаси маълумотига кўра, товар белгисига оид бу ва бошқа ўзгаришлар қонунда белгилаб қўйилди.

Жорий йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 429-Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун билан “Рақобат тўғрисида”ги, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Товар белгисига оид қонунчиликка мувофиқ, товар белгисининг амал қилиши рўйхатдан ўтган кундан кейин 5 йил давомида ишлатилмаса (олдин ҳар қандай 5 йил) бекор қилиниши мумкин.    

Қонунчиликка мувофиқ, товар белгиси ускуна етказиб берувчи билан ёзишмаларда, товар белгиси кўрсатилган ҳолда турли укуналар буюртма қилишда, реклама кампанияси ўтказишда фойдаланилиши мумкин.

 “Рақобат тўғрисида”ги қонунда ноқобил рақобат тушунчаси анча кенгайтирилган. Бу ҳол қай ҳолда товар белгисини рўйхатдан ўтказишда тан олиниши аниқлаштирилган бўлиб, бу уни суд орқали бекор қилиш имконини беради.

Товар белгиси акс эттирилган товарни унинг эгаси томонидан сотишда учинчи шахслар ҳуқуқларини таъминловчи ҳуқуқнинг бекор бўлишига доир миллий тартиб жорий этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: