Эндиликда Ўзбекистонда фахрий донорлар бўлади

Дата: 18:05, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фахрий донорлар учун махсус кўкрак нишони – “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” белгиси тасдиқланди. Ушбу масала юзасидан 2014 йилнинг 23 июлида ҳукуматнинг махсус 202-сонли қарори қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатга мувофиқ, ушбу нишонга беғараз асосда қирқ марта ёки олтмиш маротаба қон ва қон компонентлари топширган мамлакат фуқаролари сазовор бўладилар. Бир шахс ушбу белги билан, қоидага кўра, фақат бир маротаба тақдирланади.

Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган шахслар ҳам тақдирланишлари мумкин. Кўкрак нишонлари донорларга ҳар йили 14 июл – Бутунжаҳон донорлар кунида тантанали равишда топширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: