Эндиликда Ўзбекистонда кадастр хизматига адвокатлик сўровини онлайн тарзда бериш мумкин

Дата: 15:48, 17-07-2015.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистонда кадастр хизматига адвокатлик сўровини онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бериш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказидан хабар беришларича, янги хизмат Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси томонидан тақдим этилган.

У адвокатлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахсларга фуқаро ёки юридик шахсга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганда Ягона портал орқали сўров жўнатишга имкон беради. Олинган маълумотлар фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларда далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Маълумот олиш учун Ягона порталда махсус шаклни электрон тарзда тўлдириш зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: