Эндиликда Ўзбекистонда хорижий мувофиқлик декларациялари тан олинади
Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳудудига мажбурий тартибда сертификатланадиган товарларни олиб киришда хорижий мувофиқлик декларациялари ҳам тан олинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосланган ҳолда.
Хужжатга мувофиқ, Мажбурий тартибда сертификатланадиган, ўзбекистон республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилган.
Олдин баъзи маҳсулот турлари мувофиқлигини тасдиқлаш декларациялаш, алоҳида товар гуруҳлари ишлаб чиқарувчи билдиргиси (фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун), хорижий мамлакатларнинг мувофиқлик сертификатларини тан олиш йўли билан амалга оширилар эди.
Ўзгартишлар киритилгандан сўнг юқоридаги ҳолларда хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисида декларациясини тан олиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.