Эндиликда Ўзбекистонда терминаллар орқали коммунал хизматларга ҳақ тўлашда квитанциялар тўлдириш зарур эмас
Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Эндиликда банкда терминаллар орқали коммунал хизматларга ҳақ тўлашда қўшимча квитанциялар тўлдириш зарур эмас, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Ушбу янгилик IQFront тизимини ишлаб чиқиш ҳисобига йўлга қўйилган бўлиб, у коммунал хизматларга инспекторларда мавжуд мобиль POS-терминаллар орқали ҳақ тўлашга имкон беради.
IQFront тизими абонент томонидан УЖКХ инспекторлари мобиль терминаллари орқали тўланган пулларни бир лаҳзада коммунал хизматлар биллингига ўтказиш имконини беради.
Илгари абонентлар ҳисобига киритилган пуллар ҳақидаги маълумотларни қўлда ҳам киритиш ва тўлов учун квитанцияларни тўлашга беришга тўғри келар эди. Истеъмолчига УЖКХ кўрсатиш тўхтатилган ҳолда тизимга зарур маълумотлар киритилганидан кейин яна қайта ишга туширилар эди. Энди хизмат пуллар истеъмолчи ҳисобига тушганидан кейин автоматик равишда фаоллашади. Бундан ташқари, энди бир инспекторда бир неча хизмат турлари: табиий газ, совуқ сув ва канализация, электроэнергия кабиларга ҳақ тўлаш мумкин бўлади. Келажакда тизимга чиқинди олиб кетиш (Махсустранс) ва иссиқ сув (Тошиссиққуввати) хизматлари учун ҳақ тўлашни ҳам улаш режалаштирилмоқда.
Терминаллар томонидан коммунал хизматларни тўлаш бўйича чеклар ҳам ўзгаради, энди уларда истеъмолчи ҳисоб рақами ҳақида батафсил маълумот, карта баланси ва ҳ.к. маълумотлар акс этади. Биринчи босқичда IQFront тизимига 2500 мобиль POS-терминаллар уланади, дейилади хабарда.