Enesol араб ширкати Ўзбекистонда “ЛУКОЙЛ” учун МДҲдаги энг йирик гелиостанцияни қурди

Дата: 17:04, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ - Enesol араб ширкати Ўзбекистонда “ЛУКОЙЛ”нинг Қандим конларини ўзлаштириш лойиҳаси учун қуввати 1,2 МВтлик МДҲдаги энг йирик гелиостанцияни қурди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бухоро вилоятида МДҲда муқобили бўлмаган қуввати 1,2 мВт электр энергияси ишлаб чиқаришга етувчи автоном қуёш электр станцияси ишга туширилди. У россиянинг  “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан ўзлаштирилаётган Қандим конларини объектлари ва қурилиш инфратузилмасини энергия билан узлуксиз таъминлаб туради”, - дейилади хабарда.

Компания маълумотларига кўра, мазкур электр станциясининг жами ишлаб чиқариш қуввати кундузи 5000 кВт, тунги вақтда эса 1000 кВтга тенг. Бу қувват 1,5 минг нафар аҳолига эга шаҳарча ёки қишлоқни электр билан барқарор таъминлаш учун етарлидир.

“Станция МДҲ барпо этилган автоном мобил қуёш электростанциялари орасида энг йиригидир”, - деб хабар қилади компания.

Эслатиб ўтамизки, “ЛУКОЙЛ” Қандим конлари лойиҳаси 2004 йилдан бери “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси билан биргаликда 35 йиллик Қандим-Ҳовузак-Шоди МБК доирасида ўзлаштирмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: