Энг арзон мол гўштини Нукусда бир килограмига 28 минг сўмдан сотиб олиш мумкин

Дата: 17:31, 25-02-2019.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Энг арзон мол гўштини Нукус (Қорақалпоғистон пойтахти) деҳқон бозорида бир килограмига 28 минг сўмдан сотиб олиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосланган ҳолда.   

Шунингдек, шу нархдаги мол гўштини Тошкентнинг Олой ва Қўйлиқ бозорларида сотиб олиш мумкин. Энг қиммат мол гўшти Ўзбекистон пойтахтининг Миробод, Олой ва Фарҳод бозорларида 45 мингдан харид қилиш мумкин.

Бир кило энг арзон қўй гўштини Бухоро марказий деҳқон бозорида (Бухоро шаҳри) ва Тошкентнинг Миробод бозорида (30 минг сўмдан) сотиб олиш мумкин, пойтахтдаги Фарҳод бозори ва Эски Жўва бозорида қўй гўшти энг қиммат нархда (45 минг сўм) сотилмоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг тадқиқотида картошка, пиёз, савзи, тухум, гуруч, ўсимлик ёғи ва шакар бўйича ҳам минимал ва максимал нархлар келтирилган.

Шу билан бирга, “айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари ҳақидаги маълумотлар рўйхат бўйича танлаб олиб статистик кузатув асосида шакллаштирилади”, - деб қайд этилади Давлат статистика қўмитасининг хабарида.

Сурат манбаи: gastronom.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: