Энг яхши ўзбек таэквондочилари автомобиллар билан рағбатлантирилди
Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон WTF Таэквондо ассоциациясида Ўзбекистон термасининг уч етакчиси – Дмитрий Шокин, Никита Рафалович ва Жасур Бойқўзиевларга маҳалий автомобилларнинг калитларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ассоциациядан хабар беришларича, мукофотлар энг яхши спртчиларга берилди. Хусусан, Жасур Бойқўзиев 2014 йилги Осиё ўйинлари чемпиони, Никита Рафалович ва Дмитрий Шокинлар ушбу ўйиннинг кумуш медаллари совриндорларидир.
Бундан ташқари, Ж.Бойқўзиев ва Д.Шокинлар 2015 йил февралда Туркия очиқ чемпионатининг ғолибларидир. Ушбу ғалаба уларга 2016 йилдаги Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш учун лицензия олишга имкон берди.