Энг яхши ўзбек таэквондочилари Мексика Гран-присига жўнаб кетдилар

Дата: 21:29, 02-12-2015.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Яқинда ўзбек таэквондочилари Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиевлар Мексикага йўл олдилар, бу ерда 5-6 декабрда таэквондо бўйича Гран-при бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Таэквондо Федерациясидан хабар беришларичва, турнирда турли мамлакатлардан энг кучли спортчилар қатнашадилар.

Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиевлар +80 кг вазн тоифасида қатнашадилар. Кучли олтиликка кирган спортчи Рио Олимпиадасига йўлланма олади.

Ушбу мусобақадан сўнг терма жамоалар ўртасида Жаҳон кубоги ўтказилади. Ўзбекистон шарафини ушбу мусобақалардаМаксим ва Никита Рафалович, Владислав Хан ва Темур Ўроловлар ҳимоя қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: