Энг йирик ўзбек шакар ишлаб чиқарувчиси 14,2 млрд сўмлик акциялар чиқаради
Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – “Хоразм шакар” АЖ Қўшма корхонаси умумий қиймати 14,2 млрд сўмлик акциялар чиқаради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компания акционерларининг эмиссияга доир қарори Давлат хусусийлаштириш қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинди.
Жами 2,84 млн дона номинали 5 минг сўм бўлган хужжатсиз исми кўрсатилган оддий акциялар чиқарилади.
Эслатиб ўтамизки, “Хоразм шакар” ҚК АЖ 1998 йилда ишга туширилган бўлиб, Ўзбекистондаги энг йирик шарак ишлаб чиқарувчидир. Заводнинг қиймати – $83,25 млн. Завод акционерлари: Motril Investments (Панама, 69,43%), KITO Investments (Сингапур, 20%), SEID Handels GmbH (Австрия, 10%), меҳнат коллективи – 0,57%.
Хом-ашёни қайта ишлаш бўйича технологик линиянинг қуввати кунига 1 минг тонна шакар чиқаришга етади.
$1 = 2396,79 сўм