Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Ёшлар термаси Қозоғистондаги халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади

Дата: 11:14, 04-06-2015.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Ёшлар термаси Қозоғистондаги халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу турнир Марказий Осиё мамлакатлари термалари орасида Чимкент (Қозоғистон) шаҳрида ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Ёшлар термаси умумжамоа ҳисобида жами 44 медални қўлга киритди, улардан 15 олтин, 14 кумуш ва 15 бронза медаллардир. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонликлар иккинчи ўринни олдилар (203 очко). Биринчи ўринда эса мезбон – Қозоғистон термаси (218 очко). Учинчи ўринда эса Қирғизистон (54 очко), тўртинчида – Тожикистон (44 очко)”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси матуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: