Engineering Dobersek ОТМК печи қурилиши учун ускуналар етказиб беришни бошлади
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ –Engineering Dobersek GmbH немис компанияси Олмалиқ тоғ- металлургия комбинатининг мис заводида янги печка қуриш учун ускуналар етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳанинг умумий қиймати $91,5 млндан ошиқ, бундан $29 млнини Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, $34,1 млнини “Ипотека-банк” АТИБ, қолганини ОТМК ажратади”, деб маълум қилишди комбинатда.
Лойиҳа доирасида металлургия цехи печининг қайтарувчиларини суюқ ваннада эритиш печига алмаштириш кўзда тутилмоқда. Ундан фойдаланиш осон ва қулай бўлиб, кам қувват талаб қилади.
Бундан ташқари, янги ускуна жорий этилиши билан заводда йўловчи газларни утилизация қилиш имконияти туғилади, бу эса ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради.