ЕОИИ Ўзбекистон томонига қарамоқда

Дата: 16:52, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2015 йил 1 январдан бошлаб кучга кириб, Арманистон ва Қирғизистон ҳисобига кўпайган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) энди Ўзбекистон томонига қарамоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга асосий сабаб – Россиянинг Ўзбекистон билан ЕОИИ кириб улгурган  Арманистон ва Қирғизистонга қараганда кўпроқ савдо ҳажмга эгалигидир.

Россиянинг “Интерфакс” Ахборот гуруҳи маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 10 ойида Россия Арманистон ва Қирғизистон билан атига навбати билан $1,1 млрд ва $1,5 млрдга савдо қилган. Бу ҳол ҳар икки мамлакат МДҲ доирасида ишлаб турган амалдаги эркин савдо ҳудудининг (ЭСҲ) мавжудлигига қарамасдан қайд этилган.

Ўзбекистон эса ЭСҲда қолиб, айни пайтда ЕОИИга кирмаган сўнгги мамлакатдир. Россиянинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси Арманистон ва Қирғизистон билан ялпи савдо ҳажмидан ошиқ бўлиб, 2014 йилнинг 10 ойида $3,3 млрдни ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: