ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистон позициясига боғлиқ – Медведев
Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш Ўзбекистон позициясига боғлиқ, дея хабар беради Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎЗТАГ) ТАСС хабарларига асосланиб.
"Евроосиё Иттифоқининг эшиклари бизнинг ҳамкорларимиз учун очиқ ва бу ерда маълум афзалликлар мавжуд, чунки бу ҳолда улар Евроосиё иттифоқига аъзоларимиз учун мавжуд бўлган муайян имтиёзлар ва префенцияларга эга бўлишни бошлайдилар. Лекин, албатта, бу ҳар бир давлатнинг ички ишидир", - деди Д. Медведев "Вести в субботу" кўрсатувига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон учун "ЕОИИга қўшилиш уларнинг позициясига боғлиқ", деб таъкидлади. У Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар иттифоқ доирасида давом этаётган жараёнларни яқиндан ўрганиб бораётганини таъкидлади. Бош вазир, ўтиш даври, мураккаб иқтисодиётга эга бўлган ЕОИИ давлатларининг киритилиши жиддий мажбуриятларга олиб келди, деб қўшимча қилди.
"Қирғизистон ва Арманистон ҳам. Улар ҳали ҳам муайян иқтисодий муаммоларга эга бўлган мамлакатлар, уларда ҳали иқтисодиёт ривожланаётир. Ҳа, шубҳасиз, барчамиз иқтисодий муаммоларга дуч келдик, шунинг учун бу ерда ҳеч қандай даҳшатли нарса кўрмаяпман. Савол шундаки, давлатлар қайси бошланишда қандай мақсадни кўзлаб киради", - деб тушунтириш берди Д. Медведев.
Бош вазир ЕОИИда масалаларни муҳокама қилишга тайёр эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) таркибига Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияни киритган минтақавий иқтисодий интеграция халқаро ташкилотидир.
Сурат манбаи: vesti.ru