Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида $680 млнлик шартномалар имзоланди

Дата: 15:48, 07-05-2018.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида тузилган экспорт шартномаларининг қиймати $680 млнни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигидан маълум қилишларича, ташриф давомида имзоланган 44 та шартнома юқори қўшимча қийматга эга бўлган кенг турдаги маҳсулотларни қамраб олади. Яқин орада Ўзбекистонга ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм, кабель-ўтказгич ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Туркияга етказиб берилади.

Икки давлат раҳбарлари яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини $5 млрдга етказиш мақсади белгиланди.

Мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тариф ва тарифсиз тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Ҳозирги пайтда турк томони билан биргаликда имтиёзли савдо шартномасини имзолаш шартлари устида иш олиб борилмоқда. Ўз навбатида, бу ўзбек ва турк маҳсулотларининг ўзаро савдода рақобатбардошлигини оширади”, - дея қайд этди Ташқи савдо вазири Жамшек Хўжаев.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил якунлари бўйича мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $1,5 млрддан ошди ва 2016 йилга нисбатан 32%га кўпайди.

2018 йил январ-март ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 20%га ошиб, $395,3 млнни ташкил этди. Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт қилиш ҳажми икки баробарга ошгани қайд этиб ўтилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар экспорти ҳажмларининг ўсиши мос равишда 68,8% ва 62,6% ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 29 апрель - 1 май кунлари Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-34063.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: