Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси Махачкалага ўқув-машқ йиғинига жўнаб кетди

Дата: 11:44, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Александр Недорезов бошчилигидаги Ўзбекистон термаси Махачкалага (Россия) жаҳон биринчилиги олдидан якунловчи ўқув-машқ йиғинига жўнаб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Терма жамоа Махачкалада 24 августга қадар бўлади. Йиғин Россия терма жамоаси билан биргаликда ўтказилади. Ушбу босқичда кучли тайёргарликка эга бўлган рақибларга эга бўлиш жуда муҳим. Чунки йигитлар ёнларида юқори малакали курашчиларнинг борлигига ўрганишлари зарур. Бир ойдан кейин улар бир-бирларига рақиб бўлиб қолишлари ҳам мумкин. Таркибга келадиган бўлсак, ҳали у тўлиқ шакллантирилмагани сабабли унга кимлар кирганлигини ошкор қила олмайман. Баъзи бир вазн тоифалари бўйича саволлар бор. Бундан ташқари, биз ҳозирда баъзи спортчилардаги жароҳатларнинг оқибатлари билан курашмоқдамиз. Шундан кейин кўп нарса маълум бўлади”, - деб қайд этди терма жамоа бош мураббийси Александр Недорезов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: