Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термасининг етакчиларидан бири Доғистондаги турнирда “кумуш”ни қўлга киритди

Дата: 10:13, 29-10-2015.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термасининг етакчиларидан бири Рашид Қурбонов Ботлихадаги (Доғистон, Россия) VI халқаро турнирда “кумуш”ни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“74 кггача вазн тоифасидаги финал баҳсда ўзбекистонлик курашчи Россия вакили Гажи Набиевга енгилди. Учинчи ўринни Магомед Рамазанов (Россия) ва Донияр Кайсановлар (Қозоғистон) бўлишиб олдилар”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари ушюмасида.

Доғистондаги турнирда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Польша, Румыния ва Болгария вакиллари қатнашдилар.

Эслатиб ўтамизки, жорий мавсумда Рашид Қурбонов Осиё чемпионатининг бронза медалини ҳам олган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: