Эркин услубда курашчи Артур Таймазов ХОҚ уни Олимпиада “олтин”идан маҳрум қилиш ҳақидаги қарори устидан даъво очди

Дата: 16:58, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Эркин услубда курашчи Артур Таймазов Халқаро олимпиа қўмитасининг уни Олимпиада “олтин”идан маҳрум қилиш ҳақидаги қарори устидан даъво қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У ХОҚнинг қайта допинг-текширувдан кейин уни 2008 йилги Пекин Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум қилиш бўйича қарорига қарши Спорт арбитраж судига (САС) апелляция берди, дея хабар қилинади CAS расмий сайтидаги матбуот релизида.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йилнинг 31 март куни ХОҚ Таймазовни унинг допинг-намуналарида туринабол ва станозолол каби тақиқланган моддалар топилгани туфайли 2008 йилги Олимпиада олтин медалдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.

Артур 2008 йилги Пекин Олимпиадасида вазни 120 килограмгача бўлган курашчилар ўртасидаги финал баҳсида россиялик спортчи Бахтиёр Аҳмедовни мағлуб этган эди. ХОҚ қарорига мувофиқ, Таймазов медални қайтариб берганидан сўнг айнан Аҳмедов Пекин Олимпиадаси олтин медали эгасига айланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: