Эрматов видеоҳакамлар тизими футболга шаффофроқ бўлишга имкон беради деб ҳисоблайди

Дата: 17:57, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – 2017 йилги Конфедерациялар кубогида видеоҳакам сифатида ишловчи ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ушбу тизим жаҳон чемпионатларида ҳам ишлатилишига умид билдирди.

 “Жуда яхши тизим! У футболга шаффофроқ бўлишга имкон беради. Тизим ишқибозлар ва ўйинчилар ҳакамлар шунчаки кўрмай қолган пайтлардан азият чекмаслигига ёрдам беради”, - деб таъкидлади Эрматов “Спорт-Экспресс”га интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бундан тизим жаҳон чемпионатларида ҳам зарур.

Эслатиб ўтамизки, Р.Эрматов B гуруҳидаги Австралия ва Германия ўйинида ҳам видеоҳакамлик қилади. Учрашув 19 июн куни тошкент вақти билан соат 20.00да бўлиб ўтади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: