Эрон авиакомпанияси Тошкентга тўғридан-тўғри қатновларни амалга оширади

Дата: 12:33, 13-11-2019.

Тошкент. 13 ноябрь. ЎзТАГ – Эрон Zagros Airlines авиакомпанияси Тошкентга тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Эроннинг" Zagros Airlines авиакомпаниясининг Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналишидаги рейсларни амалга ошириш бўйича аризаси 2019 йил 11 ноябрь куни расмийлаштирилди", - дейилади “Ўзавиация” фуқаро авиацияси агентлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, рухсатнома Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ҳукуматлараро битим ва Ўзбекистон транспорт вазирлиги топшириғига биноан "Ўзавиация" агентлигида берилган.

 

Сурат манбаи: kp.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: