Эрон БМТ санкциялари бекор қилинганидан кейин ШҲТ аъзоликка даъвогарлик қила олади
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Эрон БМТ санкциялари бекор қилинганидан кейин Швнхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) тўлақаонли аъзоликка даъвогарлик қила олади, дея хабар беради Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).
РФ ТИВ бошлиғи ўринбосари Игорь Моргулов ШҲТ Ханти-Мансийскдаги 10-форуми доирасида журналистларга маълум қилишича, Эрон кузатувчи мақомидан ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлишга ариза бериб бўлди. Аммо аризани кўриб чиқишда ҳисобга олиш зарур бўлган бир жиҳат бор.
“ШҲТ хартиясида БМТ санкциялари ёки тан олинган халқаро санкциялар остида бўлган мамлакатлар ШҲТга тўлақонли аъзо бўлолмайди. Токим Эронга нисбатан санкциялар бор экан, ушбу мамлакат қонунан ШҲТга аъзо бўлиш имконига эга эмас. Лекин биз яқин орада Эрон ядро дастури масаласи ечимини топишидан умидвормиз. Ўз навбатида, бу Эронга қарши санкцияларни бекор қилиб, мамлакатнинг ШҲТда тўлиқ аъзолигига йўл очади”, - деди И.Моргулов.
Ҳозирда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ШҲТ аъзосидир. Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия, Покистон кузатувчи мақомига, Беларусия, Шри-Ланка ва Туркия мулоқот бўйича ҳамкорлик мақомида.