Эрон Болгарияга Nabucco газ йўлини қайта тиклашни таклиф қилди

Дата: 14:30, 01-05-2015.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Эроннинг элчиси Абдулла Норузи Болгария бош вазири Бойко Борисов билан учрашувда унга Nabucco газ йўлини қайта тиклашни такиф қилди, деб хабар қилади rosbalt.ru.

А.Норузи лойиҳани қайта тиклаш бошқа ҳамкорлик масалалари билан бирга муҳокама қилинган. Унинг сўзларига кўра, Эронда “Болгарияда газ тақсимлаш маркази яратиш ғояси бор”. У орқали Эрон Европага табиий газ етказиб беради.

Nabucco West лойиҳаси билан Озарбайжондаги Шахдениз-2 конидан 1300-километрлик қувур орқали каспийдан европа мамлакатларига Россияни Озарбайжон, Грузия, Туркия, Болгария, Венгрия, Руминия ва Австрия орқали газ етказиб бериш кўзда тутилган эди. Лойиҳа 2020 йилга бориб йилига 31 млрд куб. м газ етказиб беришга мўлжалланган бўлган.

Аввалбошда Эрон ушбу лойиҳадаги асосий газ етказиб берувчи бўлиши кутилган, лекин 2008 йилда ядро дастури ва ғарб санкциялари сабабли ундан чиқарилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: