Эрон ҲДК денгиз қароқчилари томонидан навбатдаги нефт танкерининг босиб олинишини тўхтатиб қолди
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Эрон Ислом Республикасининг ҳарбий денгиз кучлари (ЭИР ҲДК) кемалари ҳалқаро сувларда денгиз қароқчилари томонидан навбатдаги нефт танкерининг босиб олинишини тўхтатиб қолди, дея хабар қилади Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).
ЭИР ҲДК матбуот билан алоқалар бўлимининг маълумотларига кўра, саккис соат орасида денгиз қароқчилари 12 тезюрар катерларда эронга қарашли кемага Аден бўғозида камида уч марта хужум қилганлар, лекин ЭИР ҲДК уларга қаршилик қиилб, танкер босиб олинишининг олдини олганлар.
Шунингдек, хабарда эрон ҳарбийлари ушбу туманда қароқчиларнинг фуқаролик кемаларига яна тўрт хужумининг олдини олганлар.
Маълумки Ҳинд океани билан Суэц канали ва Ўрта Ер денгизини боғловчи Аден бўғозидан Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка орасида қатновчи минглаб кемаларнинг маршрутлари ўтади.
Қайд этиш керакки, кейинги йилларда ЭИР ҲДК халқаро сувлардаги юк кемалари ва танкерларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида ҳаракатларини кенгайтирмоқда. Шу мақсадларда ЭИР ҲДК кемалари Аден бўғозини 2008 йил ноябрдан бошлаб назорат қилмоқда.