Эрон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Дата: 15:09, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Али Мардоний Фардни қабул қилди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Учрашув давомида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади муассаса хабарида.

Шунингдек, элчининг Ўзбекистон-Эрон мулоқотини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга қўшган ҳиссаси таъкидланди.

Ўз навбатида, Эрон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти учун яратилган шароитлар ва кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: