Эрон Марказий банки кредитлар бўйича йиллик ставкаларни 20% қадар туширди

Дата: 11:29, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Эронда депозитлар бўйича йиллик фоиз ставкаларини 20% қадар пасайтирилди, дея хабар беради пайшанба куни Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).

Бунга доир қарор ЭИР Марказий банки монетар-кредит сиёсати бўйича кенгашининг Теҳронда бўлиб ўтган кўп соатлик муҳокамаларидан кейин қабул қилинди.

Бундан икки ҳафта олдин мамлакат хусусий ва давлат молия муассасалар раҳбарлари учрашувида банкрлар ҳукумат томонидан кредит ставкаларини 2%га тушириш ҳақидаги тақлифни қўллаб-қувватлаган эди. Айни пайтда бу молия тармоғининг кейинги йилда иқтисодиётда кузатилаётган инфляция даражасининг сезиларли даражада тушишига жавоби сифатида кўрилиши айтилмоқда.

Ўзгаришлар 5 майдан кучга киради.

Эрон статистика бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йилда эрон тақвими бўйича мамлакатда инфляциянинг ўртача даражаси 14,5% ташкил этган. Бундан олдинги йилда ушбу кўрсаткич 30,2% етган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: