Эрон санкциялар бекор қилинган ҳолда нефть етказиб бериш бўйича музокараларга киришди

Дата: 10:41, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Эрон санкциялар бекор қилинган ҳолда нефть етказиб бериш бўйича музокараларга киришди, деб ёзади РБК.

“Эрон санкциялар бекор қилинган ҳолда Осиёлик камида уч харидор билан нефть етказиб беришни кўпайтириш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилади Bloomberg музокаралардан хабардор бўлган тўрт манбага асосланган ҳолда. Манбалар исмларини ошқор қилмасликларини сўраганлар”, - дейилади хабарда.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, National Iranian Oil компанияси музокаралар ўтказмоқда ва харидорларга қанча қўшимча нефть етказиб бериши мумкинлигини айта олмайди. Эрон нефть вазирлиги вакили ўз вақтида изоҳ бера олмади, деб аниқлаштиради агентлик.

Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германиядан иборат “олтилик” Эрон билан ядро дастурини чеклаш ўрнига санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Европа санкцияларга мувофиқ, ЕИнинг нефть заводлари Эрондан хом-ашё олишлари умуман мумкин эмас. Америка санкцияларига кўра Эрон фақат Хитой, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия ва Тайванга чекланган миқдорда нефть етказиб бериши мумкин.

Халқаро ҳамжамият Эронни ядро қуроли яратишга уринишда айбламоқда. Теҳрон эса, ҳар доимгидай, бойитилган уран мамлакатга Бушердаги АЭС учун зарурлигини ва ядро дастури тинчлик характеридалигини уқдирмоқда. Юқоридаги станция Россия қўмагида қурилмоқда.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 2014 йилда Эрон кунига экспортга ўртача 1,3 млн баррел нефть етказиб берган. Бу санкциядан олдинги даражадан 1,2 млн баррел оздир.

Март охирида “олтилик” ва Эрон томонидан июнда якуний келишувларга келиш учун белгиланган муддат ниҳоясига етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: