Эрон ТИВ ядро объектларини адоқсиз текшириш ноодатий амалиёт деб ҳисоблайди
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Эрон ядро объектларини адоқсиз текшириш ноодатий амалиётдир, деб ҳисоблайди Теҳроннинг ядро масалалари бўйича бош музокарачиси, мамлакат Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.
Бу ҳақида у АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Эрон ядро объектлар инспекциялар бир неча ўн йиллаб эмас, балки доимий равишда ўтказилиши зарур, деган баёнотини изоҳлаган ҳолда айтиб ўтган. Вазирнинг сўзларига кўра, бу ғалаби ва энг камида ноодатийдир.
Шунингдек, у Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг принципларидан бири Шартнома қўшилган мамлакатлар тинч мақсадларда ядро энергиясидан фойдаланишлари мумкинлигини айтиб ўтди.
Аракчи Эроннинг талабларидан бири кенг кўламли келишув имзоланганидан кейин мамлакатдан барча молия ва иқтисодий санкцияларнинг олиб ташланиши эканлигини таъкидлади.
Маълумки, Эрон ва “олтилик” (АҚШ, Франция, Буюк Британия, Россия, Хитой ва Германия) 30 июнгача Эрон ядро дастури бўйича якуний келишувни имзолашлари зарур.
АҚШ ва бошқа ғарб мамлакатлари Исроил Эронни тинч атом дастури остида ядро қуролини ишлаб чиқиш билан шуғулланшда гумон қилмоқда. Теҳрон эса буни рад этмоқда.