Эрон ва ЕИ яқинда эрон табиий газини Европа бозорларига етказиб бериш бўйича музокараларга киришишлари мумкин

Дата: 14:14, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Эрон ва ЕИ яқинда эрон табиий газини Европа бозорларига етказиб бериш бўйича музокараларга киришишлари мумкин, деб хабар беради Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).

Эрон нефть вазирининг ўринбосари Ҳамид Реза Аракийга кўра, ушбу масала ўтган ҳафта мамлакат пойтахтида ўтказилган “ЭИР нефть ва гази” кўргазмасида қатнашган баъзи европа компаниялари вакиллари билан муҳокама қилинган.

Унинг сўзларига кўра, ЕИнинг қатор мамлакатлари кейинги ойда эрон гази импортига доир музокараларни бошлашга тайёр. Лекин ушбу музокаралар қачон бўлиб ўтиши очиқланмади.

Бундан ташқари, Эрон миллий газ компаниясини бошқарувчи Аракий ҳозирда унинг ширкати мамлакат ҳудудида газ қувурларини ўтказишдан манфаатдор бўлган хорижий инвесторлар гуруҳи билан музокаралар ўтказаётганлигини ҳам айтиб ўтган. Лекин ҳали аниқ келишувлар ҳақида бир нима дейишга эрта.

Шу билан бирга Fars News ахборот агентлиги ўз манбасига асосланган ҳолда ЕИ Эрон билан эрон газини Европага етказиб бериш бўйича “норасмий” музокараларга киришганини маълум қилди. Хабарларга кўра, баъзи Каспий бўйи мамлакатлари ҳам Эрон томонига ҳозирда қурилаётган газ қувурига қўшилиш истагини билдирганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: