Эрон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри авиақатновни қайта тиклашни муҳокама қилди

Дата: 16:35, 21-10-2019.

Тошкент. 21 октябрь. ЎзТАГ – Эрон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри ҳаво қатновини қайта тиклашни муҳокама қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотларига кўра, 21 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комилов Эроннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Наерободийни қабул қилиб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Эрон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли конструктив ва динамик муносабатлар шакллангани таъкидланди.

"Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва туризм соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш, Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиқатновини очишга алоҳида эътибор қаратилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ўрталарида Эрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнови Эрон томонининг ташаббуси билан тўхтатилган эди. Ушбу қарорнинг сабаблари расман эълон қилинмаган.

 

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: