Эрон ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви яна эронликлар фойдасига якуланди

Дата: 14:32, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Эрон ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳам эронликлар фойдасига якуланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Форслар” ўйиннинг бошидаёқ Фарҳод Таваккали голи эвазига ҳисобни очишди. Кейин Фарҳод Абдумавлонов ҳисобни тенглаштирди (7-дақиқа). Икки дақиқа ўтмасдан Эрон Ўзбекистон термаси дарвозасини яна ишғол қилди. 16-дақиқада Ўзбекистон термасининг хужумларидан биридан сўнг стандарт вазиятдан фойдаланган Даврон Чориев чиройли гол киритди – 2:2. Лекин танаффус олдидан эронликлар яна олдинга чиқишди – 3:2”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.

Иккинчи бўлимда Эрон тармасида Ҳусайн Тайиби, Махди Жавидлар (дубль) гол киритдилар. Жавлон Аноровнинг яна бир голи ҳеч нимани ҳал қилмади. Натижада Эрон 6:3 ҳисобида ғалаба қилди.

Натижада Колумбиядаги жаҳон чемпионатига тайёрланаётган Ўзбекистон футзал термаси Машҳад шаҳридаги йиғинини якунлади. 30 августда делегация Португалияга яна бир йиғин ўтказиш учун жўнаб кетади.

Олдин хабар қилингани каби, Ўзбекистон ва Эрон термалари ўртасидаги биринчи ўртоқлик ўйини ҳам 3:0 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлган эди.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистон термаси Колумбиядаги жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда. У “A” гуруҳига тушган бўлиб, Колумбия, Португалия ва Панама термалари билан ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: