Эрон ядро дастури бўйича 24 ноябрга якуний келишувга эришилиши мушкул – Эрон ТИВ раҳбари

Дата: 21:31, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – ЭИР Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Теҳрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” (БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш аъзоси ва ва Германия) эрон ядро дастури бўйича белгиланган сўнгги муддат – 24 ноябргача якуний келишувга эришиш мушкуллиги ҳақида баён қилди, деб хабар қилади Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ) жума куни.

“Агар ҳато ядро музокараларининг турли жиҳатлари бўйича келишув имзоланганда ҳам шартнома тафсилотларини муҳокама қилиш учун бизга вақт керак. Шу сабабли ҳам эрон ядро дастури бўйича белгиланган сўнгги муддат – 24 ноябргача якуний келишувга эришишимиз жуда мушкул”, - деб аниқлаштирди Эрон ташқи сиёсий муассасаси раҳбари.

Эрон дипломати кейинги етти ой ичида Эрон ва ҳалқаро воситачилар эрон ядро муаммоси бўйича анча илгари юришга эришганликларини, лекин “олтилик ” ушбу масалада ўта эҳтиёткорлик қилаётганлигини қайд этди.

“Бошидан биз музокаралар фақат Ғарб ушбу масалада кучли сиёсий ирода намойиш қилган ҳолдагина ижобий натижага олиб келиши мумкинлигини баён қилган эдик”, - деб таъкидлади вазир.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ойда Венада воситачилар эрон ядро муаммоси бўйича Теҳрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” ўртасида музокаларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди. Аммо якуний келишувга ҳали келишгани йўқ.

Томонлар ўтган йил ноябрда имзоланган бошланғич келишувни тўлақонли шартномага айлантиришга ҳаракат қилмоқдалар. Эрон ғарб давлатларидан санкцияларни бекор қилишни, Ғарб эса Теҳрондан ядро дастурини кескин қисқартишни талаб қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: