Эрон Ўзбекистон билан товар айланмасини нефть ҳисобига кўпайтиришни мўлжалламоқда

Дата: 22:31, 15-09-2015.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ - Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси янги транспорт коммуникацияларидан фойдаланилган ҳолда етказиб бериладиган нефть ҳисобига $250 млндан $1 млрдга етказилиш мумкин. бу ҳақида РИА Новостига эрон элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Яқинда Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Али Мардани Фард (Ali Mardani Fard) Ўзбекистон Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашди. Учрашувда савдо соҳасида, хусусан, эрон нефтини Ўзбекистонда сотиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, деб аниқлаштиришди матбуот хизматида.

“Эрондан иқтисодий санкцияларнинг олиб ташланиши ҳамда янги транспорт коридорларининг ривожланиши икки мамлакат ўртасида савдо айланмасини бир миллиард долларга етказишга имкон беради”, - деб таъкидлади элчихона вакили. Эрон томони маълумотларига кўра, 2014 йилда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $250 млнни ташкил қилган.

Олдинроқ, Теҳроннинг расмий вакиллари Эрон Ўзбекистонга йилига 1 млн тоннагача нефт етказиб беришни таклиф этгани ҳақида хабар қилган эдилар.

Маълумот ўрнида, 2011 йил апрелда Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Уммон ва Қатар ҳукуматлари “Марказий Осиё – Форс корфази” транспорт коридорини яратиш ҳақида келишув имзолаган эдилар. 2013 йилда Қатар томони лойиҳадан чиқди. 2014 йил августда қолган иштирокчилар ушбу келишувнинг кучга киргани ҳақида меморандум имзоладилар. Темир йўлдан иборат бўладиган ушбу транспорт-транзит коридори Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон орқали ўтиб, эроннинг Бендер-Аббас ва Чабахар портларидан Уммон портларигача чиқиши режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: