Эрон Ўзбекистонда нефть ва газ қидириш бўйича тендерда қатнашиш учун ариза берди

Дата: 15:03, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Эрон Ўзбекистонда нефть ва газ қидириш бўйича тендерда қатнашиш учун ариза берди. Бу ҳақида Эроннинг National Iranian Drilling Company (NIDC) ширкатининг махсус лойиҳалар бўйича директори Ҳамид Борд маълум қилди, деб хабар беради ЭрТАГ.

“Нефть нархларининг тушиб кетганини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги вазиятда турли мамлакатларда, айниқса, Яқин Шарқда, нефть ва газ қидириш бўйича кўплаб лойиҳалар ёпилди ёки кейинга қолдирилди. Айни пайтда биз турли мамлакатларда, айниқса, Марказий Осиё ва Форс корфази мамлакатларидаги халқаро тендерларда қатнашишга ҳаракат қилмоқдамиз”, - деб иқтибос келтиради Борднинг сўзларидан ОАВ.

Шунингдек, у Эрон яқинда Ҳиндистондаги шу каби лойиҳаларда қатнашиш ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида айтиб ўтди.

Ҳозирда Эрон халқаро тендерларда қатнашишни кенгайтириш мақсадида денгиз ва қуруқликдаги логистика паркини ишга тайёрламоқда, деб қўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: