Эрон Ўзбекистонга халқаро транспорт коридори орқали йилига 1 млн тоннагача нефт етказиб беришни таклиф қилди
Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Эрон Ўзбекистонга Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон транспорт коридори орқали йилига 1 млн тоннагача нефт етказиб беришни таклиф қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган хабарга асосланган ҳолда.
Бунга доир маълумот Neftegaz.ru сайтида жойлаштирилган.
Айни пайтда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
Хусусан, 2013 йилнинг ноябрида Эрон Ўзбекистонга пахта толасини темир йўл орқали транзит йўли билан ташишда 30% чегирма берди, бу чегирма 1 йил давомида амал қилиб, томонлар келишувига кўра муддат чўзилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Эронга пахта, қора ва рангли металлар, минерал ўғитлар, кимёвий тола етказиб беради, Эрон эса Ўзбекистонга қурилиш материаллари, ювиш воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, чой, мева-чева экспорт қилади.
Янги Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон халқаро транспорт коридорини ташкил қилиш ҳақидаги келишув 2011 йил апрелда имзоланган эди. Янги коридор Марказий Осиё мамлакатларини Форс корфази портлари билан боғлайди.
Яқинда, 2014 йилнинг августида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Уммон ташқи ишлар вазирлари юқоридаги транспорт коридори ҳақидаги келишув кучга киришига доир меморандумни имзоладилар.


