Эронда “пробиркадан туғилган” илк бола дунёга келди
Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Эронда сунъий уруғлантириш йўли билан ҳосил қилинган илк бола дунёга келди, деб хабар қилади Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ) сешанба куни.
Бепуштликни даволаш бўйича тегерондаги “Ройеш” маркази маълумотларига кўра, ушбу бола марказ мутахассислари томонидан экстракорпорал уруғлантириш йўли билан дунёга келтирилди. Чақалоққа оид бошқа маълумотлар хабар қилинаётгани йўқ.
“Ройеш” маркази “Руён” тиббиёт институти томонидан Эрон “Қизил ярим ой” жамияти билан биргаликда 1991 йилда ташкил этилган. Ушбу марказ турли сабабларга кўра фарзанд кўра олмаётган эронлик ёш оилаларга ёрдам бериш мақсадида барпо этилгандир.