Эронда Ўзбекистоннинг янги элчиси иш бошлади

Дата: 12:12, 30-10-2015.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – 27-октябр куни Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баходир Абдуллаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳанига ишонч ёрлиқларини топширди ва ишга киришди, деб хабар қилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

Маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилингани хабар қилинмоқда.

“Эрон Президенти ШҲТнинг 2014-йилдаги саммити доирасида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов билан бўлиб ўтган учрашув ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, турли йўналишлардаги, хусусан савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техника, туристик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: